Калифорнияда отишма содир бўлди

Чоршанба куни АҚШнинг Сан-Хосе шаҳрида  Водий транспорт идораси (Valley Transportation Authority) ёнида жойлашган поезд вагонилари омборхонасида отишма содир бўлган.

Ҳодиса жойига ўнлаб полиция ва тез ёрдам машиналари етиб борган. Полиция ҳодиса юз берган жой атрофини ўраб олган.

Идора вакили Бренди Чилдресс ходимлар эвакуация қилинганини, бир неча қурбонлар борлигини айтган.

Сан-Хосе мери Сем Ликкардо твиттерида бир неча киши даволанаётганини айтган, аммо жароҳатлар даражасини очиқламаган.