Камала Харрис Жанубий Корея президенти билан юзага келган ноқулай вазиятдан сўнг танқид остида қолди

АҚШ вице-президенти Камала Харрис Жанубий Корея президенти Мун Жи Ин  билан қўл бериб кўришганидан кейин қўлини артиб олгани тасвирланган видеолавҳа тарқалганидан сўнг, ижтимоий тармоқларда уни қаттиқ танқид қилишди.

Камала Харрис Жанубий Корея президенти билан жума куни Вашингтонда бўлиб ўтган учрашувда, у билан қўл бериб кўришганидан кўп ўтмай, кафтини артгани сабабли Корея президентини ҳақорат қилиш ва уялтиришда айбланган.

“Твиттер” ижтимоий тармоғининг фойдаланувчилардан бири: “Камералар сизнинг барча ҳаракатларингизни ёзиб олишини билган ҳолда қандай бундай қилиш мумкин?” деб ёзган.

Бошқалар америкалик амалдорнинг ҳаракати шунчаки коронавирус пандемияси пайтида унинг микробларни ёмон кўргани сабабли бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.

Харрис воқеа юзасидан изоҳ бермаган.

Унинг “Твиттер”да айтишича, уларнинг Жанубий Корея президенти билан икки томонлама саммити давомида глобал соғлиқни сақлаш, Шимолий Корея ва Шимолий учбурчакдан (Гватемала, Салвадор ва Гондурас) миграция масалалари муҳокама қилинган.