Коинотдаги чиқиндиларни йиғувчи робот

Хитой давлати томонидан олиб борилган сўнгги космик қазиш стартап лойиҳалари натижасида космик чиқиндиларни ва космик аппаратлар қолдиқларини тўр билан йиғиб олиш қобилиятига эга робот прототипи ишлаб чиқилди ва Ернинг паст орбитасига юборилди.

НEО-01 деб номланган ушбу робот ҳаттоки жуда кичик ўлчамдаги самовий жисмларни тута олади. Цинхуа давлат ахборот агентлигининг берган хабарига кўра, ускуна 6 март кунни бир нечта Хитой сунъий йўлдошлари билан бирга очиқ коинотга чиқарилган. Роботни яратиш устида Шенженда жойлашган Origin Space корхонаси иш олиб борган. Унинг оғирлиги 30 кг ташкил этади.

Дунёда бир нечта компаниялар космик чиқиндиларни тозалаш бўйича ўз ишларини олиб боришмоқда. Шундай компаниялар қаторига Япониянинг Astroscale ва АҚШнинг 3D Systems компанияларини киритиш мумкин. Astroscale космик чиқиндиларни йиғиш учун магнитлардан фойдаланса, НEО-01 чиқиндиларни йиғиш ва қолдиқларни йўқ қилиш учун оддий тўрдан фойдаланади.

1950 йилларнинг охиридан бошлаб Ернинг паст орбитасига сон-саноқсиз сунъий йўлдошлар чиқарилган. Вақт ўтиши билан улар эскиради ва ишдан чиқади ҳамда ҳозирда фаолият кўрсатаётган сунъий йўлдошларга ёки экипажли миссияларига катта зарар етказиши ёки уларни ҳалокатга учратиши мумкин. Натижада улар ҳам жуда хавфли космик қолдиқларнинг бир қисмига айланади.