Колорадода аёл қора айиқ ҳужумидан ҳалок бўлди

АҚШнинг Колорадо штати маъмурлари 39 ёшли аёлнинг қора айиқнинг ҳужумидан вафот этганини маълум қилди. Бу 1960 йилда қайд этилиб бошланганидан бери штатда шу турдаги содир бўлган тўртинчи ҳолат.

Колорадо боғлари ва ёввойи табиатни муҳофаза қилиш хизмати ўз баёнотида жабрланувчининг жасадини унинг дўсти жума куни кечқурун Денвердан 563 км узоқликда жойлашган Дуранго шаҳри яқинида топганини айтди.

Эркак полицияга кечқурун уйга келиб, унинг йўқлигини аниқлаганини ва ташқарида итларини топганини айтди. Кейин эркак икки ит билан қидириб аёлнинг жасадини топади ва дарҳол полицияга хабар беради.

Мутасадди идоралар расмийлари аёлнинг танасида айиқ излари топилганини таъкидладилар. Ёввойи табиат мутасаддилари полиция итларидан фойдаланган ҳолда ўн ёшли айиқ ва яна иккита кичик айиқни аниқладилар ва уларни ўта эҳтиёткорлик билан ўлдирдилар.

Маъмурият вакили ўз баёнотида Колорадода 19 мингга яқин қора айиқлар яшаши ҳақида айтган.