Коронавирус сабабли Афғонистонда ўқув юртлари ёпилди

TOLO NEWSнинг шанба куни хабар беришича, Афғонистоннинг 16 вилоятида, жумладан Қобул ва Қандаҳорда ҳам мактаблар ва университетлар  коронавирус пандемияси туфайли 2 ҳафтага ёпиқ қолади. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги маълум қилган.

Вазирликнинг айтишича, давлат ва хусусий мактаблар, университетлар ва ўқув марказлари Қобул, Ғазний, Ҳилманд, Қандаҳор, Лоғар, Нангархар, Пактия, Парвон, Майдон Вардак, Панжшир, Балх, Лағмон, Бадахшон, Каписа, Қундуз ва Нимроз вилоятларида ёпиқ бўлади.

Хабарларга кўра, эпидемия бошланган бери энг катта кўрсаткич ўтган йилги кунига 915 касаллик ҳолати эди, аммо ўтган жума куни мамлакатда 977 ҳолат қайд қилинган.