Коронавирус туфайли Мисрда масжидларда таҳажжуд намозига рухсат берилмайди

Миср Вақф Вазирлиги, коронавирус пандемияси сабабли таҳажжуд намози бу йил Рамазоннинг охирги ўн кунлигида масжидларда тақиқланганлигини тасдиқлади.

Вазирлик вакили “Фейсбук”да: “Вақф вазирлигидан шошилинч хабар: Масжидларда таҳажжуд намозини ўқиш мумкин эмас… Таҳажжуд намозини уйларингизда ўқинг”, деб хабар қолдирган.