Лондоннинг Тауэр кўпригида Азон овозлари янгради

Британиялик мусулмон йигитнинг Макка азонидан илҳомланиб метрополнинг марказида, Лондоннинг рамзларидан бири бўлмиш Тауэр кўпригида айтган азони тарих зарварақларига яна бир бор муҳрланди.

Қози Шафиқур Раҳмон азонни Маккадаги Масжид ул Ҳарамнинг бош муаззини Шайҳ Али Аҳмад Муллага ўхшаш тарзда ижро этди.

Британ-бангладешлик 35 ёшли Қози Шафиқур Раҳмон Лондонда муаззинлик қилади. У Англия пойтахтидаги масжидлар ва турли тадбирларда Саудия азонидан илҳомланиб азон айтади.

Тауэр кўпригида ижро этилган азон видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди ва кўплаб олқишлар ҳамда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Ўтган йили Раҳмон азонни Лондоннинг молия маркази бўлган Канари-Уорфда ижро этганди.

Ўша пайтда Раҳмонга ижтимоий тармоқлар орқали билдирилган муносабат уни ўз ижтимоий чиқишларини давом эттиришга илҳомлантирди. “Ўтган йилги азоннинг таъсири ақл бовар даражада улкан эдики, азон видеоси миллионлаб томошабинларга етиб боган”, – деди Раҳмон.