Лусайл стадиони: Қатар 2022 финали учун махсус стадион

80 минг кишилик Лусайл стадиони келаси йилнинг ноябридан Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг энг йирик мусобақа майдонига айланади.

Ушбу стадион мусобақа ўтказиладиган саккизта майдонлардан бири бўлиб, унда жами 10 та учрашув, жумладан финал босқичидаги ўйинлар ҳам ўтказилади.

Турнир ташкилотчилари “Ал-Жазира” га айтишига қараганда, стадион 2021 йилнинг охирига қадар қуриб битказилади.

Стадион дизайнини яратиш учун ёруғлик ва соянинг ўзаро таъсиридан илҳомланилган.

Ташкилий қўмита томонидан қабул қилинган шартномада Жаҳон чемпионати тугагандан сўнг стадион мактаб, ётоқхона, дўконлар, озиқ-овқат шохобчалари ва соғлиқни тиклаш клиникаларига айлантирилиши кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, бино ичида замонавий футбол майдончаси ҳам қурилади.

Турнир Қатарнинг ёзги жазирамасидан сақланиш учун келаси йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида ўтказилади. Мамлакатда ҳарорат кундузи тез-тез 40 даражадан (104F) ошиб кетади.

Турнир ташкилотчиларининг сўзларига кўра, стадионнинг бетон ишлари, темир устки тузилмани ўрнатиш ҳамда томнинг катта тўсин ва устунлари қуриб битказилган. Стадионни безаш ишлари эса давом этмоқда.