Мадуро Стивен Сигал билан бирга фильм суратга олмоқчи

Венесуэла президенти Николас Мадуро Стивен Сигал билан фильм суратга олиш ниятида эканлигини айтди, аммо у бу ғоя ҳазилми ёки жиддийми, ошкор қилмади.

Чоршанба куни Мадуро Венесуэлага ташриф буюрган дунёга машҳур актёр Сегални қабул қилди.

Мадуро “Бизнинг учрашувимиз жуда дўстона тарзда ўтди. Биз унинг келажакдаги фильм лойиҳалари ҳақида гаплашдик ва Стивен Сегал билан бирга фильм суратга оламиз”, деган.

Мадуро Сегал унга совға сифатида самурай қиличини совға қилганини эслатиб ўтди.