Маҳмуд Аббос Чеченистон Президентининг онасини медал билан тақдирлади

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Фаластин халқига ёрдам беришдаги саъй-ҳаракатлари учун Чеченистон Республикаси Президентининг онаси, Аҳмад Қодиров номидаги хайрия жамғармаси директори Аймани Қодировани медал билан тақдирлади.

Фаластин Президентининг Чеченистондаги вакили, элчи Авад Заул, шаҳид Аҳмад Қодиров фонди орқали Фаластин халқига ёрдам кўрсатишда ҳаракатларини юқори баҳолаган ҳолда Қодирова хонимга медални топширди.

Сўнгги ёрдам Фаластинга бир неча кун олдин келган коронавирусга қарши 20 минг доза вакцинани етказиб бериш бўлди.

Ўз навбатида, Қодирова Президент Аббосга ҳурмат кўрсатгани учун миннатдорлик билдирди. Фаластин халқи эркинлик ва мустақилликка эга бўлишлари учун ёрдам ва қўллаб-қувватлашга лойиқлигини айтди.