Масжидул Ҳаромда киши минбарга ҳужум қилмоқчи бўлди

Макка полициясининг Макка шаҳридаги Масжидул Ҳаромда жума хутбаси пайтида минбарга кўтарилишга уринган шахсни ҳибсга олди.

Полиция томонидан олиб борилган дастлабки терговлар шуни кўрсатдики, Маккадаги Масжидул Ҳаром минбарига ҳужум қилишга уринган шахс ўзини “кутилган Маҳдий” деб даъво қилмоқда.

Саудия Арабистони “Ал-Ватан” газетасининг хабар беришича, текширишлар натижасида ўзини “кутилган Маҳдий” деб даъво қилаётган қирқ ёшли фуқаро жума хутбаси пайтида таёқ кўтариб минбарга чиқмоқчи бўлганда қўлга олинган.

Жиноятчи масжид хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олинган.