Меҳмондорчилик туфайли 65 кишига вирус юқди

Туркиянинг Самсун вилояти мамлакатда коронавирус юқиши ҳолатлари бўйича февраль ва март ойларида энг юқори ўринларнинг бирида эди. Олинган чора-тадбирлар туфайли бу кўрсаткич 42-ўринга тушганди. Шу билан бирга ижтимоий масофага ва олинган қарорларга амал қилмаслик баъзи хунук натижаларга олиб келмоқда. Самсун вилояти Соғлиқни сақлаш бўлими мудири Али Оручнинг хабар беришича, Самсунга қариндошларини кўргани келган уч оила 56 кишига коронавирус юқишига сабабчи бўлган.

            Оруч бу ҳолат юзасидан “Бир туманимизда бошқа вилоятдан келган бир оила 30 кишига, бошқа туманимизда 1 киши 17 кишига, айни туманда яна 1 киши 9 кишига вирус юқишига сабаб бўлдилар. Аҳолимизни такрор огоҳлантиряпмиз. Ташқаридан келган меҳмонларни 10 кун изоляцияда ушлаб туринг ва асло яқиндан мулоқотда бўлманг. Ўзаро зиёратларга дарҳол чек қўйинг. Ҳали олдинда рамазон байрами бор. Байрамда ҳам меҳмондорчиликларга борманг, вирус юқиш ҳоллари кўпаймасин. Яхши натижаларга эришган бир пайтда яна эски ҳолатга қайтишни истамаймиз ” деб изоҳ берди.