Мексика-АҚШ чегарасида мигрант болалар сонининг кўпаймоқда

БМТнинг ЮНИCЕФ болалар агентлиги берган баёнотга кўра Мексикадан АҚШга етиб олишга уринаётган мигрант болалар сони 2021-йил бошидан бери 9 карра ошган. Болалар сонининг 380 нафардан қарийб 3500 нафаргача ортиши Мексиканинг болаларни қабул марказларидаги ҳолат холос.

Мигрант болалар асосан Гондурас, Гватемала, Эл-Сальвадор ва Мексиканинг ўзидан келишган. Тўпланганларнинг деярли ярми ота-онасиз сафарга отланишган. Уларнинг қаторига ҳар куни 300га яқин болалар АҚШга ўтиб олишни кутиш мақсадида келиб қўшиладилар ёки улар ортларига қайтариб юборилади.

Рейноса каби чегара шаҳарларда мигрант оилалар қўлбола лагерлар барпо қилиб олмоқдалар. “Мексикадалик мигрант болалар ва оналар учун яшаш шароити тез орада янада ёмонлашиши мумкинлигидан чуқур хавотирдамиз”, – дейди ЮНИСЕФнинг Лотин Америкаси ва Кариб денгизи кўрфази бўйича минтақавий директори Жан Гаф.

АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти мамлакат ичига кўчиб ўтган оилалар билан болаларни бирлаштиришига умид қилган ҳолда кўп оилалар чегара узра уларни қаровсиз ҳолда ёлғиз ёки одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар орқали юбориш ҳаракатини қилаётганини ББCининг лотин Америкаси муҳбири Уил Грант айтиб ўтмоқда.

Мухбирнинг сўзларига қараганда Мексика ҳукумати яқинда шимол томонга миграция оқимини камайтириш мақсадида жанубий чегарага қўшин юборган ва афсуски, яна кўплаб ёшлар ва муҳожирларнинг оилалари келгуси ҳафталарда ҳибсга олиниши эҳтимоли бор.

Хабарларга кўра, Жаноб Байден АҚШ-Мексика чегарасидаги рекорд миграция шароитида янада кўпроқ мигрантлар кириб келишидан хавотирда.