Мен уйимни сотмоқчи эмасман: Австралиядаги муаммолар

68 ёшли Пол Фолкнер Уоллардаги АҚШга тегишли Пибоди кончи ташкилоти томонидан сотиб олинмаган ягона уйга эгалик қилади.

Сўнгги 15 йил давомида Янги Жанубий Уэлснинг марказий ғарбий қисмида жойлашган Уоллар шаҳрини АҚШга тегишли Пибоди томонидан бошқариладиган катта кўмир компанияси аста-секин эгаллаб келмоқда. Шаҳардаги битта уйдан ташқари барча жой кончи ташкилотга тегишли.

Ушбу уйга 68 ёшли Пол Фолкнер эгалик қилади.

Уйлар сотилиб, оилалар кўчиб кетишганида, Фолкнер Пибодининг барча таклифларини рад этди. “Мен уларга уйимни сотмаслигимни айтдим ва уларнинг кетишини кутаяпман. Кейин биз шаҳарни қайта жонлаштиришимиз мумкин”.

Молиявий ҳисоботларга кўра, 2020 йилда Вилпинжонг кони, дунё иқтисодиёти ифлослантирувчи қазилма ёқилғидан қандай воз кечишни ўйлаётган бир пайтда, фақат кўмир билан шуғулланадиган Пибоди компанияси учун нақд 71 миллион доллар сармоя киритди. Конда кўмир кўп бўлиши мумкин, аммо компания тобора қарзга ботиб молиявий муаммоларга дуч келмоқда.

Тиббий ёрдам “энди келмайди”

Пибоди Уоллар ҳудудидаги 61 та мулкнинг 43 тасига эгалик қилади, жумладан, хизмат кўрсатмайдиган иккита черковга ҳам.

Ёнғинга қарши хизмат тугатилди ва соғлиқни сақлаш хизматлари “энди ишламайди”. Ягона давлат мактаби 2018 йилда ёпилган.

Терри Рейнбергер 30 йил давомида Уоллар шаҳридаги дўконни бошқарган ва шаҳардан 5 км узоқликда эри билан яшарди. Эри Уоллар шаҳар ёнғин хизмати сардори эди. Аммо ёнғин хизмати биноси 10 йил олдин Пибодига сотилган.

Шаҳар ўзгардими?

“Ўзгартирилмаган”, – дейди у. “Йўқ қилинган дейиш, эҳтимол тўғри бўлса керак.”

Рейнбергернинг сўзларига кўра, кон ишга туширилгандан кейинги йили дўконларнинг пул айланмаси 300 минг долларга камайган. Маҳаллий аҳолига тегишли мулклар сотиб олиниши тўғрисидаги ноаниқлик “сизни тириклайин ейди”, – дейди у.

“Бу ҳолат дўст бўлганни душманга айлантиради. Онгингиз билан тинимсиз ўйнашади. Ажрашишлар кўпайган. Одамларга бундай муносабатда бўлиш шунчаки нотўғри.”

Рейнбергер нафақат кон компаниясини айбламоқда. Унинг сўзларига кўра, айнан ҳукумат кўмир қазиб олиш учун майдонларни очган.

Пибоди Вилпинжонг компанияси ғарбий кўмир конлари ҳудудида йилига 60 миллион тонна кўмир ишлаб чиқаради ва 1700 га яқин аҳолини иш билан таъминловчи учта кондан биридир. Ҳукуматнинг баҳолашича, Уоллар кўмир конини очиш давлатга 500 миллион долларлик соф фойда олиб келган.

Компания вакили, компаниянинг кон қазиш ишлари Уоллар шаҳрига таъсир қилганини тан олди ва “биз қидирув ва қазиб олиш жараёнининг ҳар бир босқичида конимиз таъсирини минималлаштириш учун маҳаллий аҳоли билан чинакам алоқада бўлишга интиламиз”, – дейди.

Пибоди режаларига кўра кон 2030 йилгача фаолият кўрсатади, дейди вакил. Кўмир “ўзининг ишончлилиги, ўлчовлилиги, арзонлиги ва хавфсизлик” кўрсаткичлари билан қайд этилган. Унинг сўзларига кўра, дунё бўйлаб иссиқхона газлари таъсирини камайтириш учун самаралироқ электр станциялари қуриш ва иссиқхона газларини “тутиб қолиш” “бугунги кундаги ечимнинг бир қисми бўлиши керак”.