Миср Ҳиндистонга 300 минг доза “Remdеsivir” дорисини экспорт қилади

Мисрнинг фармацевтика компанияси “Eva Pharma” душанба куни пресс-релизида Ҳиндистонга коронавирус касаллиги билан касалланган одамларни даволаш учун ишлатилган “Remdеsivir” препаратининг 300 мингга яқин дозасини етказиб бериш тўғрисида битим имзолаганини эълон қилди.

Миср ширкатига кўра, Қоҳирадаги Ҳиндистон элчихонасида имзоланган битим Ҳиндистонга соғлиқни сақлаш тизимини чарчатган коронавирусга чалиниш кескин ўсишига қарши курашишда ёрдам беришга қаратилган.

“Eva Pharma” 2020 йил июн ойида АҚШнинг “Gilead Sciences” компаниясидан Мисрда “Remdеsivir” ишлаб чиқариш ва 127 мамлакатда тарқатиш учун лицензия олган.

“Eva Pharma” шартноманинг қийматини ошкор қилмаган.