НАСА нинг космик кемаси Қуёшга яқинлашди

Паркер капсуласи НАСА нинг қуёшга иложи борича яқинлашиш бўйича миссиясини амалга ошириш учун ишлаб чиқилган космик аппаратидир. Миссиядан мақсад Қуёш атмосферасида тўғридан-тўғри саёҳат қилиб, унинг мураккабликларини яқиндан ўрганиш имкониятига эга бўлган кичик автомобиль ўлчамидаги зондни қуриш эди. Ушбу миссияни амалга ошириш учун илк капсула 2018 йилда учирилган ва у шу вақтга қадар қуёшга тобора яқинлашиб бормоқда.

Қуёш зонди Венера сайёрасининг тортишиш кучидан фойдаланиб, тезлигини ҳудди ҳар сафар куч берилганда оширадиган беланчак каби ошириб бормоқда. Паркер Венеранинг гравитацион майдонидан фойдаланган ҳолда бир нечта тезлик ошириш бўйича рекордларни ўрнатди. Февраль ойида у икки марта – тезлик ва масофага боғлиқ рекордлар ўрнатди. Улардан бири инсон томонидан ишлаб чиқарилган энг тезкор объект бўлиб, у 393 044 км/соат тезликда ҳаракатланди, иккинчиси эса қуёшга энг яқин борган космик кема бўлиб, у юлдузимизга 18.6 миллион километр масофагача яқинлашди.

Бу рекодрлар февраль ойида ўрнатилган эди. Шундан бери Паркер ўз тезлигини 532 000 км/соатга оширди ва қуёшга 10.4 миллион километргача яқинлашди. 330 000 миль/соат (531 084 км/соат) – астрономик тезлик бўлиб, бу тезликда инсон Ер атрофини бир соатда ўн уч марта айланиб чиқишга қодир бўлади.

Умид қиламизки, космик кема Қуёш ҳароратига дош бериш учун мукаммал жиҳозланган.