НАСА оммавий ахборот воситаларини Starliner парвозини кузатиш учун таклиф қилмоқда

Boeingнинг Starliner космик кемаси НАСАнинг Флорида штатидаги Кеннеди космик марказида иккинчи орбитал синов парвозига тайёргарлик кўрмоқда.

Халқаро космик станциясига учириладиган ушбу синов парвози миссиясини транслация қилиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун медиа аккредитацияси очиқ деб эълон қилинди. Бу миссия Starliner космик кемасининг НАСА Тижорат экипаж дастури доирасидаги иккинчи экипажсиз синов парвози ҳисобланади.

Starliner Atlas V ракетасида 30 июль, жума куни Флорида штатидаги Канаверал космик станциясидаги 41 учиш комплексидан парвоз қилади.

Миссия давомида Starliner космик кемаси ва Atlas V ракетасининг парвоз ва Ерга қайтишгача бўлган имкониятлари синовдан ўтказилади. Миссиясини муваффақиятли якунлаганидан сўнг, НАСА ва Boeing 2021 йил охирларида бортида астронавтлар бўлган Starlinerнинг биринчи парвозини амалга оширмоқчи.

НАСА Тижорат экипаж дастури Америка аэрокосмик саноати ҳамда давлат-хусусий шерикчилик сектори ўртасида Америка заминидан Америка ракеталари ва космик кемаларида астронавтларни коинотга учириш мақсадида ташкил қилинган.