New York Postнинг ёлғон хабари

New York Postнинг Twitter ҳисобида берилган ва Ғазо минтақасида 9 нафари ёш бола бўлган 20 кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳаводан ҳужумларнинг Исроил эмас, Фаластин томонидан амалга оширилганлиги ҳақидаги хабари ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг диққатини чекди ва бир соат сўнгра олиб ташланди.

 Газета Исроил ҳарбий кучларининг 20 нафар Фаластинликни қатл қилиши билан боғлиқ хабарни тамоман ўзгартириб, ”Хамас кучларининг ҳаво ҳужумлари оқибатида 20 нафар Исроил фуқароси ўлди, улардан 9 киши ёш болалар эди” шаклида берди ва инсонлар орасида тортишувларга сабаб бўлди. Яъни, террор қурбони маъсум Фаластин халқи эмас, Исроил деб кўрсатилди ва ёлғон маълумот туфайли инсонларни бир-бирларига гиж-гижлади.