Нигерияда ўғирланган 29 нафар талаба озод қилинди

Қуролли шахслар 11 март куни Нигериянинг шимоли-ғарбидаги ўрмон хўжалиги коллежидан 39 талабани олиб кетишган ва кейинроқ уларнинг 10 нафари озод қилинган эди.

Одам ўғрилари қолган 29 нафар коллеж талабаларини деярли икки ой ўтгач тутқунликдан озод қилишди. Озод қилингандан сўнг бир талаба қиз юролмай қолган, бошқаси эса касалхонага етказилган. Полиция журналистларнинг талабалар билан суҳбатлашишига рухсат бермади.

Ўшандан бери Нигериянинг шимоли-ғарбидаги мактаблардан ҳам 700 дан ортиқ ўқувчилар ўғирлаб кетилган. Кадуна губернатори Носир ал-Руфай штат ҳукумати “қароқчилар” билан музокара олиб бормаслигини бир неча бор таъкидлаган.

Ота-оналар уюшмаси раиси Абдуллоҳий Усмоннинг айтишича, ўқувчиларни озод қилиш учун товон пули тўланган, аммо ким ва қанча тўлаганини айтишдан бош тортган.

Ўғирланган икки қизнинг отаси Жума Саннининг Рейтерс ахборот агентлигига айтишича полицияси ҳали ота-оналарга фарзандларини кўришга рухсат бермаган.

Ҳукумат озод қилинган талабалар билан суҳбат уюштириб, уларни “ўтмишни ортда қолдиришга ва келажакдаги бахтли ҳамда муваффақиятли ҳаётга интилишга” чақирган.