Оклахома сенатида илк кез Қуръони Карим ўқилди

        Американинг Оклахома штатида ўтган душанба куни тарихий бир воқеа рўй берди-штат сенатининг мажлисида имом Фотиҳа сурасини ўқиди

        Имом Имад Иншасси Оклахома тарихида штат қонун чиқарувчиларининг қаршисида илк кез муқаддас Қуръони Каримни ўқиган мусулмон бўлди, деб хабар беради Oklahoman.com. сайти.

           Имом сенат мажлисида қатнашиш учун 2017-йили ариза тўлдирган эди, фақат номаълум сабабларга кўра рад жавобини олганди. Орадан вақт ўтиб баъзи қонунларга ўзгартиришлар киритилди ва христиан бўлмаган дин хизматчилари ҳам сенаторлар мажлисида қатнашиш имкониятига эга бўлди. Уни сенатда қатнашиш учун сенатор Кэрри Хикс таклиф этди. Лекин имом барибир яна айни воқеа содир бўлишидан, охирги дақиқаларда унинг қатнашувининг бекор қилинишидан, сенатда унга қарши норозилик бўлишидан хавотирда бўлганини айтиб берди.

          Имад Иншасси мажлисга руҳан тайёрланиш ва унинг чиқишидан норози бўлганлар билан тўқнашмаслик мақсадида 2 соат олдин келди. У Фотиҳа сурасини ўқиб бўлгач, бир нечта сенаторлар имомнинг ёнига келиб, қўллаб-қувватлашларини кўрсатиш учун у билан қучоқлашдилар ва илиқ сўзларни айтдилар.