Ўт ўчирувчилар учун экзоскелетлар ишлаб чиқилди

Эндиликда Хитойлик ўт ўчирувчилар экзоскелет костюмлари билан жиҳозланмоқда, натижада хавфли касб эгалари ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ ва чаққонроқ қаҳрамонларга айланмоқда.

Ушбу костюмлар электр двигателлари, гидравлика, оёқ-қўллар ҳаракати технологиялари ва уларнинг ишлаши учун “мия” вазифасини бажарадиган компьютер тизимидан иборат.

Қувватли экзоскелет костюмлари “Инсон функцияларини кучайтириш технологиясини тадқиқ қилиш маркази” томонидан CASIC билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ва хитойлик ўт ўчирувчиларга тажриба вариантлари сифатида етказиб берилди. Ўт ўчирувчилар улардан фойдаланган ҳолда қийин вазиятларда ҳам осон ва қулай ҳаракат қилмоқдалар. Шунингдек улардан фойдаланиш анъанавий костюмлардан кўра анча хавфсиздир.

Экзоскелет ўт ўчирувчиларга 110 фунт (50 кг) оғирликни қийинчиликсиз кўтариш, тоғли ва ўрмонли ҳудудлар каби мураккаб муҳитларда енгил ҳаракатланиш имкониятини беради. Унинг вазни 11 фунтни (5 кг) ташкил этади. Ускуна, шунингдек, ходимларга ўзларининг қувватининг ярмини сақлаб қолишга шароит яратади, чунки вазифаларни бажариш учун кучнинг ярми моторлар томонидан сарфланади.

Ушбу футуристик электр костюмлар ногиронларга қайта юришга имкон беришдан тортиб, одамларни супер қаҳрамонларга айлантириши мумкин.