Озарбайжон кенг кўламли ҳарбий машқлар ўтказишни бошлади

Озарбайжон қуролли кучлари 20 майга қадар давом этадиган ҳарбий ўқув машқларга киришди, дея хабар беради мамлакат Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Мудофаа вазири бошчилигидаги машқлар 15000 нафар ҳарбий хизматчилар шахсий таркиби, 300 та танклар ва бошқа зирҳли транспорт воситалари, 400 тагача турли калибрли ракета ва артиллерия бирликлари, ракета тизимлари, миномётлар ва танкка қарши воситалар, 50 тагача ҳарбий авиация ва турли мақсадлар учун қўлланадиган учувчисиз бошқариладиган воситалар иштирокида бўлиб ўтади.

Мудофаавазирлиги маълумотларига кўра, ўқув машқлари давомида Қорабоғ уруши даврида тўпланган жанговар тажрибани ҳисобга олган ҳолда, қўшинларни бошқариш, жанговар тайёргарликни ошириш ва қўшинлар жойлашувуни қайта ташкил этиш, шу жумладан, ҳарбий хизматчилар, ракета ва артиллерия қўшинлари, авиация ва махсус кучлар ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилади.