Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида ҳарбий ҳамкорлик

Жавлон Ваҳобов ўзининг Facebookдаги саҳифасида хабар беришича, унга Миссисипи штатида жойлашган Бирлашган Қуролли Кучлари машғулотлар маркази Кемп Шелби марказига ташрифи чоғида штат ҳокими Тейт Ривз эсдалик совғасини миннатдорчилик рамзи сифатида топширди.

Мана икки йилдирки Кемп Шелби Ўзбекистон ва АҚШ қуролли кучлар қўшма машғулотлари учун мезбонлик қилмоқда. Иккинчи йил ҳам кетма-кет Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги вакиллари ўзларининг ҳарбий маҳоратларини юқори даражада намойиш этишиб, Миссисипи Миллий Гвардияси томонидан ўтказилган “Энг яхши жангчи 2021” мусобақасида биринчи ўринни эгаллашди.

Ўз навбатида элчи жаноблари ҳам мукофотни олгандан кейин штат ҳокимига камтарона хизматлари юқори баҳоланганлиги ҳамда Миссисипи Миллий Гвардияси бошчилигидаги Давлат шериклик дастури орқали Ўзбекистон-Миссисипи абадий дўстона муносабатларини қўллаб-қувватлаётгани учун ўз миннатдорчилигини изҳор этди.