Папа Френсис қуролга сарфланадиган маблағларни эпидемияни олдини олиш бўйича тадқиқотларга сарфлашга чақирди

Папа Френсис қуролланишга сарфланаётган маблағларни келгусида эпидемиялар тарқалишининг олдини олиш учун зарур бўлган тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш учун йўналтиришга чақирди.

Муқаддас Пётр черковидаги ибодатга раҳбарлик қилар экан, Рим Папаси қийин синовларнинг, коронавирус пандемияси тугаши ва умид ва тинчлик қайтишини сўраб дуо қилди.

У Рим католикларини жорий ой давомида эпидемиядан зарар кўрган одамлар, вирус қурбонига айланган яқинлари, соғлиқни сақлаш ходимлари, камбағаллар, уйсизлар ва улар билан хайрлаша олмаганлар учун ибодат қилишга чақирди.