Парвозга тайёргарлик авжида

Ойга бориб, уни айланиб, яна ортга қайтиш учун лойиҳалаштирилган Артемис 1 миссиясини амалга оширувчи ракета аста-секин йиғилиб, бир бутун ҳолатга келтирилмоқда. Орион космик кемасининг биринчи экипажсиз синов парвозини бошлаб берадиган улкан Space Launch Systems (SLS) ракетаси АҚШнинг Флорида штатидаги НАСА нинг Кеннеди космик марказида йиғилмоқда.

Ракета тезлаткичлари (booster) 27 апрель куни Миссисипидаги НАСА нинг Стеннис космик марказида муваффақиятли синовдан ўтказилгандан сўнг, Пегасус баржасида Флорида штатига олиб келинди ва 65 метр баландликдаги ракета билан бирлаштирилади.

Ракета тезлаткичлари босқичлари тайёр бўлгандан сўнг, “Орион” космик кемаси ва қўшимча парвоз аппаратлари ракетага уланади. Ёқилғи қуйиш ишлари 1 апрелда якунланган. Тайёргарликнинг сўнгида “Орион” космик кемаси SLS ракетасининг юқори қисмига жойлаштирилади.

Ушбу миссия “Орион” космик кемасида Ойга ва ундан узоқроқ масофаларга астронавтларни, шу жумладан биринчи европалик фазогирларни олиб бора оладиган аппаратдир.