Псаки фарзандлари учун Оқ Уйдаги лавозимини тарк этмоқчи

Оқ Уй матбуот котиби Жейн Псаки АҚШ президенти Жо Байденнинг ўтиш даври жамоаси билан ўз лавозимидан бир йилдан кейин кетишни муҳокама қилганини маълум қилди. У ўз фарзандлари билан кўпроқ вақт ўтказмоқчи.

Псаки “Менинг ёш болаларим бор ва улар билан ўтказадиган вақтимни йўқотишни истамайман. Қизим болалар боғчасига боради. Мен бу лаҳзаларни йўқотишни хоҳламайман”, деган.

Псаки собиқ президент Барак Обама даврида ҳам Оқ Уй матбуот идорасида бир қанча лавозимларда ишлаган.