Путин узоқ муддатли сайёҳлик визаларини бериш тўғрисидаги қонунга имзо чекди

Россия президенти Владимир Путин бир қанча қонунларни имзолади, шу жумладан, чет элликларга олти ойлик муддатга сайёҳлик визаларини беришга имкон берадиган қонунга ҳам.

Ҳужжат чоршанба куни расмий ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди. Янги қонунга биноан чет элликлар ўз мамлакатларининг Россия фуқароларига нисбатан виза сиёсатидан қатъи назар, Россияга кириш учун 6 ой муддатга сайёҳлик визаларини олишлари мумкин.

Ушбу турдаги визани олиш учун зарур шартлардан бири бу Федерал реестрда кўрсатилган меҳмонхонадан хона банд қилганликдир. Янги қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб 90 кун ўтгач кучга киради.

Ҳозирги вақтда оддий сайёҳлик визаси бир ойгача бўлган муддатга ёки 6 ойгача бўлган муддатга ўзаро келишув асосида ва чет эл фуқароси муассасадан таклифнома олган тақдирда берилади. Чет элликларга сайёҳлик визаларини беришни соддалаштириш уларнинг Россияга ташрифини рағбатлантиради.