Қирғиз-тожик чегарасидаги зиддият: аслида нима бўлган эди?

Қирғиз ва тожик томонлари ўртасидаги ўзаро умумий чегара бўйлаб зиддиятлар йиллар давомида шаклланиб келган бўлиб, у муштлашишдан тортиб таёқ ва тош отишгача, яқинда эса миномёт ва граната иштирок этган отишмаларгача ривожланиб кетди.

Нима бўлди?

Воқеа 28 апрель куни Қирғизистоннинг Кўк Тош қишлоғида бошланди. 2013 йил январида пайдо бўлган муаммолар сабабли маҳаллий дўконда бир гуруҳ Чоркуҳлик тожик йигитлари ва маҳаллий қирғизлар ўртасида жанжал бошланди. 29 апрелда маҳаллий аҳоли ўртасида жанглар кучайган ва Қирғизистондан олинган хабарларга кўра қирғиз ва тожик хавфсизлик кучлари ўқ узишни бошлаган.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (ҚМХДҚ) Тожикистон томони оғир пулемёт ва миномётлардан ҳам фойдаланаётганини айтди. Аммо аҳамиятли томони шундаки, бу сўнгги жанглар чегара бўйлаб бошқа ҳудудларга ҳам тарқалди, илгари бундай бўлмаган.

Хабарларга кўра, Тожикистон хавфсизлик кучлари йўл бўйлаб Тожикистоннинг Ворух эксклавидан то Тожикистон томон олиб борадиган жойларни ўз назоратига олган. Йўл бўйлаб қирғиз қишлоқлари ҳувиллаб қолди ва кўплаб уйлар, дўконлар ва транспорт воситалари ёқиб юборилди. Ҳудудни тарк этган минглаб қирғизларнинг аксарияти вилоят маркази Боткен шаҳрига жўнаб кетди.

ҚМХДҚ нинг айтишича, тожик қўшинлари Қирғизистоннинг учта чегара постларига – Қапчагай, Минг Булоқ ва Дўстук – ҳамда Кожогар ва Булоқ Бошидаги чегара пунктларига ҳужум қилган. Хабарларга кўра, бир нечта чегара постлари ёниб кетган. Айтишларича, Исфара шаҳар ҳокими Баҳоваддин Баҳодурзода ҳам яраланган.

Ҳаммаси қандай бошланди?

Тожикистонлик фуқароларнинг кичик гуруҳи 28 апрель куни кечқурун Кўк Тошдаги сув олиш станциясида кузатув камерасини ўрнатмоқчи бўлган. Сув олиш станцияси Қирғизистон ва Тожикистонга борадиган каналларга сув чиқаради.

Қирғизистон фуқаролари, табиийки, тожикистонликларга қарши чиқишди. Ғазабнок сўзлар жанжалга, сўнг тош отишга айланиб кетди, жанжалга Кўк Тош ва унга яқин бўлган Хўжа Алодан одамлар қўшилди.

Чегаранинг ушбу қисмида ишонч сусайганлиги сабабли, йўлларни ёки бошқа инфратузилмани қуриш ёки таъмирлашга қаратилган ҳар қандай бир томонлама уринишлар тезда бошқа мамлакатдан келган ва ишни тўхтатишни талаб қиладиган оломонга дуч келинади. Шундай қилиб, Ворух аҳолиси эксклавдан чиқиб, қурилиш ишларини тўхтатишга ҳаракат қилган.

Сув манбалари – каналлар ёки сув олиш станциялари бўйича ҳар қандай иш ҳар икки томондан ҳам худди реакцияга олиб келади.

Апрель ойи бошида Қирғизистон ҳукумати дарё бўйида (Қирғизистондаги Козу-Баглан ва Тожикистоннинг Хўжабоқиргон) сув омборини қуриш режасини эълон қилган эди.

Тожикистон бу режага тезда норозилик билдирди ва бу Тожикистоннинг шимолий қисмидаги бир неча туманларга сув оқимига халақит бериши мумкинлигини айтди.

Қирғиз-тожик чегарасининг амалдаги конфигурацияси Совет Иттифоқи республикалари учун ажратувчи чизиқларни чизган Совет харитачиларининг маҳсулидир. Ушбу 970 километрлик қирғиз-тожик чегарасининг атиги 504 километри демаркация қилинган.

Чегараларни демаркация қилиш бўйича музокаралар суст кечмоқда, аммо Қирғизистон Президент Садир Жапаров бошчилигидаги янги раҳбарият бу борада фаоллик кўрсатмоқда.

ҚМХДҚ раҳбари Камчибек Ташиев март ойи охирида Тожикистон билан чегара битимининг бир қисми Тожикистонга қўшни бўлган ер эвазига Ворух эксклавига эгалик ҳуқуқини Қирғизистонга ўтказишни ўз ичига олиши мумкинлигини айтганди.

Ушбу таклиф Тожикистонда айримларнинг ғазабини қўзғатди ва тожик томонининг нафақат Ворух, балки унинг атрофидаги ерлар тарихий равишда тожикларга тегишли эканлиги ҳақидаги даъволарига сабаб бўлди.

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон 7 апрель куни Ворухга ташриф буюрди ва Ворухни Қирғизистонга бериш тўғрисида ҳеч қачон муҳокама бўлмаган ва бўлмаслигини айтди.

Муаммони ҳал қилишнинг ижобий усули йўқми?

Сўнгги жангларга қадар икки томон ўртасида ишончсизлик даражаси аллақачон баланд эди. Қирғиз-тожик чегарасидаги тўқнашувлар сўнгги 15 йил ичида вақти-вақти билан рўй бериб келмоқда эди.

Тўқнашувлар икки мамлакат полицияси, шунингдек, чегарачилар ва аскарлар жалб қилинган ва иккала томон ҳам қуролдан мунтазам фойдаланадиган даражага етди.

Ҳар доим такрорланганидек ҳар икки давлат расмийлари муаммоли жойга шошилишади, зиддиятни юмшатишга қаратилган чора-тадбирларга рози бўлишади, томонларга қурол ишлатмасликларини сўрашади ва расмийларни жабрланганлар билан суҳбатлашиш ва уларни тинчлантиришга юборишади.