Қирғизистон Хитойдан инсонпарварлик ёрдамини кутмоқда

Мамлакатнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Хитойнинг Синхай провинцияси Қирғизистоннинг Ўш ва Тўқмоқ шаҳарларига коронавирус эпидемияси билан курашиш учун турли хил эпидемияга қарши кураш воситаларини юборди. Бу ҳақида Цинҳуа ахборот агентлиги хабар бермоқда. Юборилган гуманитар ёрдам юкида тиббий халатлар ва ниқоблар, термометрлар ва бошқа ускуналар мавжуд. Ёрдамнинг қиймати 370 минг юанга тенг эканлиги айтилмоқда.

Цинхай провинцияси халқаро бўлими девонхонаси бошлиғи Ин Сюлининг айтишига қараганда 2016 йилда Хитой томонидан Синин ва Ҳайдун ҳамда Қирғизистон томонидан Ўш ва Тўқмоқ шаҳарлари ўртасида дўстона алоқалар ўрнатилган. Алоқалар натижасида шаҳарлар “биродар-шаҳар” мақомини олишган.