Қўшалоқ ўлимда спиртдан шубҳа

Истанбулда “Испирт” деб аталган соф алкогольдан тайёрланган қўлбола ичимликни истеъмол қилган Туркманистонли икки киши ҳаётдан кўз юмди. Жасадлар топилган манзилда  етти бўш колонъя (гигиеник хушбўй суюқлик ) шишаси топилган.

Истанбул полицияси Пендик туманига қарашли Фотиҳ маҳалласида икки кишининг ҳаракатсиз ётгани ҳақидаги хабарни олгач, зудлик билан айтилган манзилга етиб келади. Топилган жасадлар Туркманистон фуқаролари бўлган 35 яшар У.Ж. ва 37 яшар З.Ч.га оид эканлиги суриштирув натижасида малум бўлди.

Жасадларда ҳеч қандай жароҳат излари топилмади. Кейинги суриштирувлар уларнинг “испирт”  деб аталган ва соф алкогольдан ишлаб чиқарилган қўлбола ичимликни ичиш оқибатида ҳалок бўлганликларини аниқлади.