Қўшма Штатлар Россиянинг Қрим устидан суверенитетини тан олишни тақиқламоқчи

АҚШ Конгресси вакиллар палатасининг халқаро ишлар қўмитаси федерал вазирликлар ва идоралар томонидан Россиянинг Қримга нисбатан суверенитетини тан олинишини тақиқловчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.

Ташаббус бир овоздан қўллаб-қувватланди, иш бўйича эшитиш жараёни қўмита сайтида эфирга узатилди.

Ҳужжатда “Россиянинг Қрим, унинг ҳаво майдони ёки сув ҳудудлари устидан суверенитетини тан олишни қўллаб-қувватлашни англатувчи ёки назарда тутувчи ҳаракатлар” ҳақида гап боради. Ҳужжат лойиҳаси февраль ойида Виржиния штати демократлар вакили Гералд Конноли томонидан Конгресснинг қуйи палатасига тақдим этилганди.

Аввалроқ, АҚШ Президенти Жо Байден Вашингтон ҳеч қачон Қримни Россияники эканлигини тан олмаслигини ва Москвани “Украинадаги тажовуз” учун жавобгар қилишга уринишда давом этишини айтганди.