Қудусни “Қудс” озод қилади

Эрон мажлиси (парламент) ўзи берган баёнотда Исроилнинг Ғазо сектори ва Шарқий Қудусдаги Ал Ақсо масжидидаги фаластинликларга нисбатан амалга оширган жиноятларини қоралади. Шу билан бирга, Ислом Республикасининг қонун чиқарувчи органи “Қудуси Шариф” ни Ислом инқилоби ҳимоячилари корпуси таркибидаги Эрон махсус кучлари – “Қудс” Исроил оккупациясидан озод қилинишини ваъда қилди, дея хабар беради Фарс ахборот агентлиги.

Ислом инқилоби ҳимоячилари корпуси “Қудс” тўғридан-тўғри Эрон Ислом Республикасининг олий раҳбари ва маънавий етакчиси Оятуллоҳ Ҳумайнийга бўйсунади. 2020 йил 3 январига қадар “Қудс” нинг қўмондони Эронлик генерал Қосим Сулаймоний эди. У Бағдод халқаро аэропортида АҚШ ҳаво кучлари тегишли учувчисиз бошқариладиган дрон берган зарба оқибатида ҳалок бўлган эди. Охирги бир неча йилларда “Қудс” қатор араб мамлакатларида, хусусан Сурияда ҳарбий операциялар ўтказмоқда.

“Қаршилик Исроилнинг жиноий режимига қарши туришнинг ягона йўлидир ва қаршилик гуруҳлари Иордан дарёсидан Ўрта ер денгизигача бўлган тарихий Фаластин ерлари тўлиқ озод қилинмагунча фаластинликлар манфаатларини максимал тайёрлик ва куч билан ҳимоя қилади”, – дейилади баёнотда. “Ал-Қудс “Қудс” отряди томонидан озод қилинади”, – дея таъкидланган ҳужжатда.

Эрон парламенти, шунингдек, БМТни “Исроилнинг фаластинликларга қарши жиноятлари бўйича жим турганини” ва баъзи араб давлатларини “сионистик режим” билан ўзаро муносабатларни меъёрлаштиргани учун танқид қилди.