Рейганнинг собиқ маслаҳатчиси Путиндан Россия фуқаролигини сўради

Давлат департаментининг собиқ ходими, АҚШ Президенти Роналд Рейганнинг собиқ маслаҳатчиси Сюзанна Масси НТВ телеканалининг эфирида Президент Владимир Путиндан Россия фуқаролигини беришни сўради.

Массининг сўзларига кўра, у икки мамлакат халқларини бир-бирига яқинлаштириш бўйича кўп йиллар ишлаган, шунинг учун у ўз ишини давом эттириш мақсадида Россияда қолишни истайди, дея хабар беради РИА Новости.

“Биламан, улар мени хиёнатчи, Америкага қарши бўлган одам дейишади”, – деб таъкидлади Масси.

Масси 1931 йилда Нью Йоркда туғилган. 1984-1988 йилларда Рейганнинг СССР билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси бўлган. Унинг сўзларига кўра, Америка раҳбари у билан камида 17 марта учрашган, кўпинча рус маданияти ҳақида батафсил сўраган.