Руҳоний мусулмон мамлакатларни Фаластинни ҳимоя қилишга чақирди

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мусулмон мамлакатларни Исроил зўравонлигига қарши Фаластинликларни ҳимоя қилишга чақирди.

Сешанба куни Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳаммад ал-Соний билан телефон орқали суҳбатлашган президент Фаластинликларни ҳимоя қилиш учун барча ислом давлатларининг бирлашмаси ва ҳамкорлик қилиши зарурлигини таъкидлади.

 “Фаластинлик инсонларни ва бу мамлакатнинг озодлигини ҳимоя қилиш, Сионист тузуминг зулмига ва ирқчи ҳужумларига  қарши курашиш учун  ислом давлатлари бир-бирлари билан ҳамкорлик қилишлари зарурдир. Бу зулмга муқаддас рамазон ойида гувоҳ бўлдик,” деди Руҳоний президент маъмуриятининг берган баёнотида.

Фаластинни ислом оламининг бир парчаси деб атаган Руҳоний яна, “Сионистларнинг Фаластинликларга ҳужуми ва зўравонлигини дарҳол тўхтатиш зарур ва биз бу маъсум инсонларнинг бундан кейин ҳам эзилишларига йўл қўймаслигимиз керак.” деб қўшимча қилди.