Санчқи билан ўзини ҳимоялаган болани кўриб чидолмадик

Исроилнинг Ақсо масжиди ва Ғазодаги ваҳшийларча ҳужумларига норозилик сифатида бир неча кун аввал Истанбулнинг Левент мавзесида жойлашган Исроил консуллигининг рўпарасида люкс автомашиналарини ёқиб юборган Дора ва Аҳмад Турон Олтинбошоқ SABAH газетесига интервью бердилар:

Кўзлари ёш тўла болалар, оналарнинг бошига келган ишларга ортиқ сассиз-садосиз қололмадик. Ҳаммамизнинг ота-онамиз, оиламиз бор. Чидай олмадик. Фаластинлик инсонларга қилинган бу зулмга қарши жим қололмадик. Исроил аскарларига қарши қўлида санчқи билан ўзини ҳимоялаган болакайнинг суратини кўриб бу ишларга ортиқ чидолмас ҳолга келдик. Бизнинг ҳам унинг каби 4 яшар жиянимиз бор, у кўз ўнгимизга келди. Ҳар бир мусулмоннинг ҳис қилганларини биз ҳам ҳис қилдик. Бутун дунёнинг кўз ўнгида инсон боласи чидай олмайдиган бир ваҳшийлик содир бўлмоқда. Биз ҳам қўлимиздан келганча овозимизни барчага эшиттиришни истадик. Керак бўлса бу йўлда шаҳид бўламиз. Уларнинг кўз ёшлари тўхтаса, йиғлашмаса бас.