Сараево Исроилнинг Фаластиндаги ҳаракатларини қўллаб-қувватламайди

Босния ва Герцеговина Президиуми аъзоси Тел-Авивни Ғазо секторига уюштираётган зарбаларни дарҳол тўхтатишга чақирди.

Босния ва Герцеговина Президиуми аъзоси Шафиқ Яферович Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳунинг ижтимоий тармоқлардаги Тел-Авивни қўллаб-қувватловчи давлатларнинг байроқлари қаторига Босния байроғи киритилган хабарига муносабат билдирди.

Яферовичнинг таъкидлашича, Сараево Исроилнинг Фаластинга қарши урушини қўллаб-қувватламайди.

Исроил Бош вазири Нетаняҳу ўз ижтимоий тармоқларидаги хабарларида Фаластинга берилаётган зарбаларни қўллаб-қувватлаган давлатларнинг байроқларини келтириб ўтган. Бошқа байроқлар қаторига у Босния ва Герцеговинанинг байроғини ҳам киритган. “Мен Нетаняҳуга айтмоқчиман: Босния ва Герцеговина Ғазодаги тинч аҳолига қарши ҳужумларда Исроилни қўллаб-қувватламайди ва келажакда ҳам бундай қилмоқчи эмас “.

Шунингдек, Яферович Исроилни Ғазо секторига берилаётган зарбаларни зудлик билан тўхтатишга, Фаластин халқини тинч қўйишга чақирди.