Шакар қўшилган ичимликлар колоректал саратонга чалиниш хавфини оширади

Сўнгги йилларда 50 ёшгача бўлган одамлар орасида колоректал (йўғон ичак) саратони ташхиси кўпайган ва тадқиқотчилар бунинг сабабларини қидирмоқдалар. Сент Луисдаги Вашингтон Университетининг Тиббиёт бўлими олимлари бошчилигида олиб борилган янги тадқиқот натижасида 50 ёшгача бўлган аёлларда шакарли ширин ичимликлар ва колоректал саратони ўртасидаги боғлиқлик аниқланди.

Ҳозирда шакарли ичимликлар истеъмоли ортгани сабабли колоректал саратон касаллигининг ўртача ёши 72 ёшдан 66 ёшгача пасайган.

Шакарли ичимликларни ҳафтасига бир марта 8 унциядан (тахминан 236 мл) кам истеъмол қилган аёллар билан кунига икки ёки ундан ортиқ порцияда ичганлар таққосланганда, колоректал саратон касаллигининг ривожланиш хавфи иккинчи гуруҳ аёлларида икки баробардан кўпроқ бўлган.

Ширин ичимликларни истеъмол қилиш метаболик соғлиқ муаммоларини, масалан, диабетнинг иккинчи даражаси ва семириш каби касалликларни ҳам келтириб чиқаради.

          Ўсиб бораётган хатарли статистикани ҳисобга олган ҳолда, Америка саратон касалликлари жамияти яқинда биринчи колоноскопия скрининг тадбирлари учун тавсия этилган ёш чегарасини 45 га туширди. Колоректал саратони хавфи остида бўлган одамлар учун тавсия этилган ёш чегараси илгари 50 ёш эди. “Ушбу маълумотларни ҳисобга олган ҳолда, биз одамларга шакарли ичимликлардан бутунлай воз кечишни, аксинча, сут, чой ва кофе каби ичимликларни ҳам шакарсиз истеъмол қилишни тавсия этамиз.”, – дейдилар жамият ходимлар.