Сиднейдан Чикагогача Фаластин билан бирдамлик учун оммавий намойишлар бўлиб ўтмоқда

Яқинда Исроил ва Фаластин ўртасида содир бўлган воқеалар бутун дунёда катта норозиликларга сабаб бўлди ва дунёнинг бир қанча давлатларида Фаластинни қўллаб-қувватлаб ва Исроилнинг тажовузкорлигини қоралаб оммавий намойишлар бўлиб ўтмоқда.

Францияда турли шаҳарларда намойишчиларнинг йиғилишлари бошлангани хабар қилинди. Француз оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, Париж ва Ницца намойишларга рухсат берилмаган. Лион, Бордо, Монпеле, Марсел, Нант, Ренн, Страсбург, Тулуза, Лилл, Цент-Этен шаҳарларида йиғилишларга ёки намойишларга рухсат берилган.

Белгияда ҳам Фаластин жамоати билан мувофиқ равишда, Исроилнинг Қудс ва Ғазода Фаластин халқига қарши тажовузини қоралаш учун норозилик намойиши ташкил этилди.

Намойишда Исроил томонидан Қуддусдаги Шайх Жарраҳ маҳалласи аҳолисига қарши қилинган жиноятлар ва Ғазо секторини бомбардимон қилинганлигини акс эттирувчи баннерлар ва расмлар кўтарилган.

Американинг Чикаго шаҳрида ҳам Фаластинни қўллаб-қувватловчи намойиш ўтказилди. Минглаб намойишчилар Исроилнинг шаҳардаги консуллиги олдида тўпланиб, Ғазо секторидаги тажовуз ва адолатсиз қамални тўхтатишни талаб қилиб, Фаластин байроқлари, расмлари ва баннерларни кўтариб чиқишди.

Руминия ҳукуматининг пойтахт Бухарестдаги қароргоҳи олдида Фаластин жамоати ва Фаластин ташкилотлари бирдамлик намойишини ташкил этди. Юзлаб араб ва мусулмон жамоалари Фаластин халқини ва уларнинг қонуний курашини қўллаб-қувватлаш учун намойишда қатнашдилар. Улар Руминия ҳукумати ва халқаро ҳамжамиятни Фаластин халқи билан бирга бўлишга ва босқинчи давлатнинг қатлиомларини тўхтатиш учун босим ўтказишга чақирмоқда.

Шунингдек, Австралиянинг Сидней, Мелбурн каби йирик шаҳарларида Фаластин, Қудс, Ғазо, Ғарбий Соҳилни қўллаб-қувватлаш учун оммавий намойишлар ўтказилди. Намойишчилар Исроилнинг давом этаётган тажовузларини қоралаб, тажовузни тўхтатиш учун Исроилга босим ўтказишга чақирдилар.