Сомали пойтахтидаги портлашда 6 киши ҳалок бўлди

Могадишодаги полиция участкасида содир бўлган портлашда 6 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда якшанбадан душанбага ўтар кечаси SNTV телеканали хабар берди.

Вабари мавзесида жойлашган полиция участкасининг дарвозасидан кирган автоулов миналанган бўлиб, ўлганлар орасида туман полиция бошлиғи ҳам бор.

Бундан аввал, 25 апрель куни бу участка ҳукуматга қарши гуруҳ томонидан қўлга олинган эди.

Сомалидаги сиёсий инқироз бир неча ойдан бери давом этмоқда. Президент Муҳаммад Абдуллоҳнинг давлат раҳбари сифатидаги муддати 2021-йилнинг февралида тугаган бўлиб, янги сайловлар 1-февральда ўтказилиши керак эди. Аммо бу иш  сайлов комиссиясининг таркиби борасидаги тортишувлар туфайли амалга оширилмади.