Талабаларга энг кўп грант берадиган 13 та олий ўқув юртлари

Таълим олиш нархининг кўтарилиши олий ўқув юртларида ўқиш жараёнини анчагина қийинлаштириб қўйди. Талабалар таълим кредитларини олишга ва қарзни бир неча йиллар давомида тўлашга мажбур бўлмоқдалар. Аммо қуйидаги ўқув юртлари томонидан таклиф қилинадиган талабаларнинг “аъло ўқигани учун” грант дастурлари вазиятни бироз енгиллаштиришга ёрдам беради. Грантни қайтариб бериш шарт эмаслиги сабабли, талабалар ўқиш давомидаги ўз молиявий ҳаражатларини анчагина камайтириш имкониятига эга бўладилар.

Олий ўқув юртлари кўпинча аълочи ўқувчиларни жалб қилишнинг бир усули сифатида ушбу молиявий ёрдамни таклиф қиладилар. Грантга эга чиқиш учун, одатда, талаба академик маҳоратини, бадиий истеъдодини ёки спорт қобилиятини намоён этиши керак.

          2019-2020 ўқув йили учун ушбу имтиёздан фойдаланган талабалар сони умумий талабалар сонига нисбатан ўртача 15 фоизни ташкил этди. Маълумотлар АҚШ 1031 та ўқув юртлари орасида ўтказилган тадқиқотларга асосланиб шакллантирилди.

Қуйида 2019-2020 ўқув йилида талабаларга энг кўп (грант ажратган ўқув юртлари умумий сонига нисбатан 46%) “аъло ўқигани учун” грантлар ажратган 13 та ўқув юртларининг рўйхати келтирилмоқда:

  • Trinity университети (Техас)
  • Samford университети (Алабама)
  • South университети (Теннесси)
  • Gonzaga университети (Вашингтон)
  • Fairfield университети (Кентакки)
  • Furman университети (Жанубий Каролина)
  • Guilford коллежи (Шимолий Каролина)
  • Hillsdale коллежи (Мичиган)
  • Puget Sound университети (Вашингтон)
  • Cooper Илм-фан ва санъатни ривожлантириш бўйича бирлашмаси (Нью Йорк)
  • Rodos коллежи (Теннесси)
  • Dayton университети (Огаё)
  • Denver университети (Колорадо)