Tallberg-SNF Eliasson Халқаро лидерлар учун грант дастури

Tallberg-SNF Eliasson Халқаро лидерлар учун грант дастури – Швециянинг Толберг жамғармаси томонидан тақдим қилинадиган ушбу мукофот дунёда ижобий ўзгаришларни амалга оширишни мақсад қилган ёш раҳбар ва етакчиларни молиявий жиҳатда қўллаб-қувватлаш учун берилади. Мукофот асримизнинг долзарб муаммоларига инновацион ечимлар бера оладиган, фаолияти глобал ва умуминсоний қадриятларга асосланган раҳбарларга учун ажратилади.

Номзодлар дунёнинг исталган қисмидан мукофотни қўлга киритиш учун рўйхатдан ўтишлари мумкин. Тажрибали раҳбарлардан иборат танлов ҳайъати ғолибни яширин овоз бериш йўли билан танлаб олади.

Номзодларга қўйилган талаблар:

  • Номзодлар дунёнинг исталган еридан бўлишлари мумкин;
  • Номзодлар инновацион, жасоратли ва таваккалчилик йўллари билан ҳозирги замон мураккаб муаммоларига ечим бера олишларини исботлашлари керак;
  • Номзодларнинг фаолияти глобал қадриятлар устуворлигига йўналтирилган бўлиши керак;
  • Ҳар бир номзод иккитадан кўп бўлмаган йўналишларга ариза топширишлари мумкин.

Мукофот миқдори:

  • Ҳар бири 50000 АҚШ доллари бўлган иккита мукофот икки нафар ғолибга берилади;
  • Ҳар бири 25000 АҚШ доллари бўлган иккита мукофот икки нафар ғолибга берилади.

Ҳужжатларни топшириш муддати 2021 йил 24 май