Таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев оламдан ўтди

Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Баҳодир Йўлдошев 76 ёшида вафот этди.

Баҳодир Йўлдошев 1945 йилда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида санъаткорлар оиласида туғилган. 1970 йилда Тошкент театр ва рассомлик институтини тугатган. 1971–1974 йилларда Ҳамза номидаги Ўзбек академик драма театрида режиссёр, 1974–1984 йилларда бош режиссёр бўлиб ишлаган.

Кўплаб спектаклларга режиссёрлик қилган Баҳодир Йўлдошев актёр сифатида Олчинбек (“Оловли йўллар”), Мухторов (“Тоғдаги учрашув”), Шерзод (“Олмос камар”), Собиров («Ошпаз») каби образларни яратган.

Кинематография агентлиги Ахборот хизмати