Таниқли саудиялик ҳуқуқ фаоли Лужайн ал-Ҳаслул сўроққа чақирилди

Саудиялик таниқли аёллар ҳуқуқлари фаоли Лужайн ал-Ҳаслул қамоқдан чиққанидан уч ой ўтгач Саудия хавфсизлик хизмати томонидан сўроқ қилинишга чақирилди, деди якшанба куни унинг қариндошларидан бири.

Ал-Хаслулнинг нима учун чақирилганлиги аниқ эмас эди. Фаол қамоқдан февраль ойида озод қилинган.

У Саудия Арабистонида аёлларнинг ҳуқуқлари учун курашган ва аёлларнинг машина бошқариш ҳуқуқини қўлга киритишга интилган энг таниқли вакиллардан бири ҳисобланади. Оқибатда машина ҳайдашга таъқиқ 2018 йил ўрталарида бекор қилинган.

У “беш йил давомидан мамлакат ташқарисига чиқмаслик” ва “уч йиллик синов муддати” ни ўтаб бериш шартлари асосида қамоқдан озод қилинган.

Сўнгги кунларда у Қувайтда жинсий зўравонликка қарши аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кампанияси ҳақида хабарлар тарқатди ва Исроил ва Форс кўрфази араблари ўртасидаги муносабатларнинг меъёрлашуви мавзусига ҳам “тегиб ўтди”.

Унинг февраль ойида қамоқдан озод этилиши АҚШ ва Саудия Арабистони ҳамкорлигини қайта кўриб чиқишга ва инсон ҳуқуқлари учун курашишга ваъда берган Президент Жо Байденнинг қасамёд қилишидан бир неча ҳафта ўтгач содир бўлди. Байден ал-Хаслулнинг қамоқдан чиқарилиши ҳақидаги хабарни мамнуният билан қабул қилди ва буни “тўғри иш” дея таърифлаган эди.