“Тарзан” авиаҳалокатда ҳалок бўлди

Тарзан ролини ўйнаган америкалик актёр ва яна 6 киши авиаҳалокатда ҳалок бўлди.

АҚШ ҳукумати якшанба куни Теннеси штатида авиаҳалокатда “Тарзан: эпик саргузаштлари” сериалида асосий ролни ўйнаган актёр Жозеф Ларанинг вафоти ҳақида эълон қилди. У билан яна 6 киши ҳалок бўлган.

Сув омборлари маъмурлари шанба куни штат шимолидаги кўлда “Cessna C501” русумли кичик самолёт қулаб тушганини, Лара ва унинг рафиқаси Гвин Шамблин ҳамда 7 кишининг ҳалок бўлганини эълон қилди.

Самолёт Теннеси-Флорида йўналиши бўйича парвозни амалга ошираётган бўлган ва ҳавога кўтарилгандан кўп ўтмай қулаб тушган. Расмийлар ушбу воқеа юзасидан олиб борилган текширувни тасдиқлаган ҳолда, ҳозирча авария сабабларини маълум қилмаган.

Лара биринчи марта 1996 йилдан 2000 йилгача намойиш этилган “Тарзан: Эпик саргузаштлар” телесериалидаги бош роли билан танилган ва “Байватч” (1989-2001) ва “Конан” (1997-1998) сериалларида ҳам ўйнаган.