Тель-Авивга юздан кўп ракета учирилди

ХАМАС ҳаракатининг  “Катаиб Қассам” бригадаси  Ғазо минтақасида амалга оширилган ҳаво ҳужумларига жавоб сифатида Тель-Авивга 130 ракета учирди. Бу ҳақда  “Сарая Аль-Қудс” ҳаракатининг расмий вакили Абу Хамза маълум қилди. У ОАВ ходимларини Тель-Авив ва атроф шаҳарларга бориб  ракета ҳужумларининг натижаларини сурат ва видеоларга олишга чақирди.

Тель-Авив яқинидаги  Ришон-ле-Цион шаҳридаги отишмалар натижасида бир Ҳиндистолик бир киши ҳалок бўлди, деб хабар беради маҳаллий телевидениенинг 20-телеканали.

Исроил армияси Фаластинликларга қарши ҳужум учун яна 5 минг заҳирадаги аскарни чақириб олди.