Толибон Қобулдаги портлашга алоқадорлигини рад этди

Al Araby ахборот агентлигининг хабар беришича, «Толибон» расмийлари Афғонистон лидери Ашраф Ғанийнинг куни кеча Қобулнинг ғарбий қисмидаги мактаблардан бирида содир бўлган портлаш борасидаги айловларини рад қилди. Жангариларнинг етакчиси Зобиҳуллоҳ Мужоҳидий ўз ташкилотининг содир бўлган воқеага умуман алоқаси йўқлигини таъкидлаб, қизлар мактабига ҳужумни қоралаб ҳам чиқди.

Мужоҳидий портлашда Ислом Давлатини айблади.

Европа Иттифоқининг Афғонистондаги миссияси Қобулдаги портлашни  «халқаро инсоний ҳуқуқларнинг энг жирканчи тарзда поймол этилиши» деб атади.

 Reuters ахборот агентлигининг хабар беришича, 8-май куни содир бўлган портлашда камида 55 киши ҳаётдан кўз юмган ва 150 киши тан жароҳатлари олган.