Тошкент шаҳарида фуқарони 5 000 АҚШ доллари эвазига институтга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.У. фуқаро Х.нинг ишончига кириб, уни 5 000 АҚШ доллари эвазига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда бериб, шундан 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли ота-оналар ва абитуриентлар, амалдаги қонунчиликка кўра, минимал баллдан кам балл тўплаган абитуриентларга оширилган тўлов-контракт тўловини тўлаш шарти билан ўқишга кириш имконияти яратилган.

Агарда ўқишга кириш учун етарли балл тўплай олмаган бўлсангиз, олий таълим муассасасига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Ўзбекистон Бош прокуратураси департаменти