Туркия ИШИДнинг Ал-Бағдодий билан алоқада бўлган хорижий етакчиси қўлга олинганини маълум қилди

Туркиянинг расмий оммавий ахборот воситалари мамлакат хавфсизлик хизмати ИШИДнинг марҳум раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий билан алоқадорлиги тахмин қилинаётган чет эл фуқаросини ҳибсга олганини хабар қилди.

Якшанба куни Анадолу агентлиги Туркиянинг хавфсизлик манбаларига таяниб, Туркия разведка хизмати аъзолари ИШИД билан алоқадорликда гумон қилинган ва жанговар зоналарда ушбу ташкилот билан биргаликда қуролли тўқнашувда қатнашган бир неча кишини аниқлаш ва ҳибсга олиш бўйича операция ўтказганлигини тасдиқлади.

Манбалар шуни кўрсатдики, ўтган чоршанба куни Истанбулнинг Осиё томонидаги Аташеҳир ҳудудида ўтказилган операция давомида разведка ходимлари исми ошкор қилинмаган юқорида айтиб ўтилган чет эл фуқаросини ҳибсга олишга муваффақ бўлишди.

Анадолу агентлиги маълумотларига кўра, бу шахс 2014 йилда жанговар зоналарда бўлганлиги, у ерда ИШИД таркибида ҳарбий машғулотлар олиб боргани, ташкилотдаги етакчилик вазифаларини ўз зиммасига олгани ва юқори мартабали қўмондонлар билан ҳаракат қилгани аниқ бўлди.

Манбаларда таъкидланишича, текширувлар давомида ушбу шахс Ал-Бағдодий билан у Суриядаги хавфсиз ҳудудларга ўтишида, у йўқ қилинишидан олдин доимий алоқада бўлганига ишора қилган.