Туркия Миллий Ҳаракати Лидери: Мамлакат учун янги конституция тайёрлаш миллий вазифадир

Туркия Миллий Ҳаракат Партияси раҳбари Давлат Бахчели сешанба куни 100 та моддадан иборат янги Туркия конституцияси бўйича таклиф тайёрланаётганини эълон қилди.

“Биз 100 та моддадан иборат янги конституция бўйича таклифимизни тайёрлаш босқичини тугатдик ва энди мамлакат учун янги конституцияни келишиб олиш ва уни тайёрлаш миллий вазифамиздир”, деди Бахчели партиянинг қароргоҳида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған аввалроқ Туркия учун янги конституция тайёрлашни ўрганиш вақти келганини эълон қилган эди.