Туркия президенти Режеб Таййиб Эрдўғоннинг БМТга мурожаати

Эрдўғон Исроил хавфсизлик кучларининг Масжиди Ақсода ибодат қилаётган Фаластинликларга қарши пасткашча ҳужумларини қаттиқ қоралади. БМТ ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотларга мурожаат қилган Туркия президенти “Қуддусда Масжиди Ақсо ва мусулмонларга қарши ҳужумларни дарҳол тўхтатилишини истаймиз.” деди.

Мусулмонларга қилинган ҳар ҳужум бизга қарши ҳужумдир

Исроил пасткаш ҳаракатлари билан Масжиди Ақсога ҳужум қилмоқда. Мусулмонларга қарши қаратилган ҳар ҳужум айни пайтда бизга қарши қилинган ҳужумдир. Бундай ҳужумлар Истанбулда, Диярбакирда, Бағдоду Қоҳирада яшаган мусулмонларга қарши қаратилгандир. Мусулмонларга қаратилган бундай ҳужумларга  қарши чиқиш ўзини инсон деган ҳар кимнинг инсоний вазифасидир. Биринчи ўринда ислом ўлкаларини, бутун дунёни Исроилнинг Масжиди Ақсо ва Фаластинликларнинг уйларига қаратилган ҳужумларига қарши чиқишга чақирмоқдаман.

Туркия Қуддусдаги мусулмонлар билан биргадир

Қуддус биз учун бутун бир дунё, у ердаги мусулмонлар эса бутун инсониятдир. Туркия жумҳурияти сифатида ҳар доигидек бугун ҳам Қуддус ва Фаластиндаки қардошларимизнинг ёнидамиз. Бу масала юзасидан БМТ ва барча халқаро ташкилотлар билан музокараларни бошладик.

Қуддусда Масжиди Ақсо ва мусулмонларга қарши ҳужумларнинг дарҳол тўхтатилишини талаб қиламиз. 300га яқин ярали инсонлар бор. Фаластинликларга қарши босқинларнинг тўхтатилишини истаймиз.”